Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбекистонда электр энергетика тармоғи ривожлантирилади

Президентимизнинг 2019 йил 27 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги қарори билан Жаҳон банки томонидан республика электр энергетика тармоғини бошқариш тизими такомиллаштирилиб, ишлаб чиқариш жараёнлари оптималлаштирилади.

Электр энергияни ишлаб чиқариш, етказиб бериш, тақсимлаш ва сотишнинг замонавий услубларига мувофиқ “Ўзбекэнерго” АЖ қайта ташкил этилади.

“Ўзбекэнерго” таркибида бўлган “Ўзэлектртармоқ” УК ва “Энергосотиш” филиали тугатилиб, унинг негизида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари”, иссиқлик электр станциялари ҳамда электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқарувчи электр марказларини бошқарувчи “Иссиқлик электр станциялари”, электр энергияни истеъмолчиларга тақсимловчи ва сотувчи ҳудудий электр тармоқлари корхоналарини бошқаришни амалга оширувчи “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятлари ҳамда Энергетика вазирлиги қошида Лойиҳа офиси ташкил этилади.

Қуввати 10 МВтдан кўп энергия истеъмол қиладиган саноат корхоналарини қуриш ва ер майдонлари ажратиш Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда фақат Энергетика вазирлиги билан келишган ҳолда амалга оширилади.