Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбекистонда сохта 20 минг долларни сотмоқчи бўлган қирғизистонлик қўлга олинди

Наманган шаҳрида ёнида 20 минг сохта доллар бўлган қирғизистонлик қўлга олинди, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизматига асосан.

Махсус хизмат Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари аъзо бўлган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилганини маълум қилди. Улар қалбаки пулларни ноқонуний айланув каналини йўлга қўйишган.

Қирғизистонлик қалбаки 20 минг АҚШ долларини сотмоқчи бўлганда қўлга олинди.

Таъкидланишича, тергов иши давом этмоқда.