Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Паст Дарғомда 26 метрлик Янги йил арчаси ўрнатилди

Бу йил Паст дарғомликлар Янги йил байрамини кўтаринки кайфиятда кутиб олиш учун Жума шаҳрининг Ҳамид Олимжон кўчасидаги майдонда 26 метрлик арчаси ўрнатилди.

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан майдон байрам иллюминациялари билан безатилади, болалар учун ўйинчоқлар савдоси йўлга қўйилади, арча ёнида маданият уйи ижрочилари, мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчиларининг бадиий чиқишлари учун саҳна барпо этилади.

Айни вақтда майдонни байрамга тайёрлаш ишлари давом этмоқда.

Паст Дарғом тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.