Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пастдарғомликлар вилоятда энг кўп - 45 минг тонналик пахта хирмонини бунёд этди

Паст Дарғом тумани вилоятимиз пахтачилик тармоғида энг муҳим ҳудудлардан бири ҳисобланади. Жорий йилда тумандаги 311 фермер хўжалиги 16 минг 949 гектар майдонда ғўза парваришлашди.

Пахта кластер корхонаси томонидан хўжаликларга ўз вақтида молиявий кўмак берилиб, минерал ўғит билан таъминланди. Муддатида ўтказилган агротехник тадбирлар туфайли мўл ҳосил етиштирилди. Пахта йиғим-терим мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида туманда 373 та терим отрядлари ташкил этилиб, кластер корхонаси ва фермер хўжаликларидан 30 мингга яқин ишчи ҳамда кўнгилли теримчилар жалб этилди.

Қилинган меҳнат ўз самарасини берди. Туман пахтакорлари қарийб 45 минг тонналик ҳосилни йиғиштириб олди ва вилоятдаги энг улкан пахта хирмонини яратди.

Паст Дарғом тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.