Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пахта мавсумида 158 нафар мансабдор шахс жавобгарликка тортилди

2020 йил пахта йиғим-терими мавсуми ўз ниҳоясига етаётган бўлса-да, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси томонидан мажбурий меҳнатга қарши кураш бўйича мониторинг тадбирлари олиб борилмоқда.

Жойларда 2 570 дан ортиқ ташкилот, фермер хўжалиги ва кластерларда ўтказилган мониторинг натижасида меҳнат муносабатларига риоя қилиниши юзасидан 158 нафар мансабдор шахслар маъмурий жавобогарликка тортилган.

Мониторинг натижаларига кўра, республикамизнинг айрим ҳудудларида кузатилаётган мажбурий меҳнат ҳолатлари бўйича Давлат меҳнат инспекцияси томонидан кескин чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, жойларда 2 570 дан ортиқ ташкилот, фермер хўжалиги ва кластерларда ўтказилган мониторинг натижасида меҳнат муносабатларига риоя қилиниши юзасидан 158 нафар мансабдор шахслар маъмурий жавобогарликка тортилган.

Бунда, 35 нафар мансабдор шахсга мажбурий меҳнатга жалб этиш ҳолати юзасидан 372 миллион 410 минг сўм миқдоридаги маъмурий жарима, банд бўлмаган аҳолини теримга жалб қилиш, теримчилар учун муносиб меҳнат ҳамда дам олиш шароитларини яратиш, терим пулларини ўз вақтида ва белгиланган меъёрларда бериш масалалари юзасидан 123 нафар мансабдор шахсларга 204 миллион 937 минг сўм миқдорида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси бўйича жавобгарлик қўлланилган.