Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

Пайариқ туманидаги "Халқ банки"га ўғриликка кирган кимса ушланди

Самарқанд вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар беришича, 2019 йил 30 январь куни тунги соат 00.30ларда туман ИИБ қўриқлаш бўлинмаси отряди ходими туман марказидаги Самарқанд кўчаси 50-уйда жойлашган “Халқ банки” Пайариқ бўлими биносида хизмат олиб бораётган вақтида номаълум шахс яширин равишда банкка киришга уринган. Бу ҳақда ходим Пайариқ туман ИИБга маълум қилган.

Қўриқлаш бўлинмаси отряди ходими банкка киришга уринган  фуқарони ушлаган. Хабар берилгач, воқеа жойига тергов тезкор гуруҳи дарҳол етиб келган ва “Халқ банки”га киришга уринган шахс Пайариқ тумани, Гулистон қишлоғида яшовчи фуқаро эканлиги маълум бўлган.

Гумонланувчи ушланганида ёнида 30 ва 15 сантиметрли учлари ўткирланган темир жисмлар, пичоқ, қўлқоплар, полиэтилен сумка ва бошқа буюмлар борлиги аниқланади.

Шунингдек, ички ишлар ходими 2019 йил 30 январь куни соат тунги 00.10 ларда, хизмат олиб бораётганида банкнинг орқа ҳовлисида кириш эшигининг юқори қисмидан номаълум шахснинг қўллари билан эшикни очишга уринаётганини сезиб, зудлик билан эшик олдига боради. Эшикни очиб, орқа ҳовлига чиқади ва банкка киришга уринган номаълум шахс қочаётган вақтида унга ўзига бириктирилган қуролини ўқланганини айтиб “Тўхта отаман”, деб огоҳлантириш беради. Номаълум шахс қочишни давом эттиргандан сўнг қуролидан бир маротаба юқорига қараб ўқ узади ва унга ерга ётишини талаб қилади. Шундан сўнг номаълум шахс жойида тўхтайди. Бирга хизмат олиб бораётган шериги - Пайариқ туман ИИБ Қўриқлаш бўлинмалари отряди ходими билан биргаликда уни ушлаб олганлигини маълум қилган.

Давлат объектига кирган мазкур шахс яхши ниятда кирмаганлигини ҳаммамиз яхши сезиб турибмиз. Йўқса у кундузи эмас, ярим тунда кирмаган бўлар эди. Ўғирлик қилиб, нотўғри йўллар билан бойлик орттиришнинг охири вой эканлиги ҳақида минглаб мисоллар бор. Зеро, бузоқнинг қочгани сомонхонагача бўлганидек, ўғрининг қочгани турмахонагача...