Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Поезд уриб юборган 12 ёшли бола вафот этди

Жорий йилнинг 30 май куни Фарғона вилояти ИИБ ТХТБга Қўқон МТУ навбатчиси А.Х. соат 11:40 ларда электравоз машинисти С.Ш. бошқарувида бўлган “Андижон-Тошкент” йўналишидаги йўловчи поезди “Марғилон-Олтиариқ” темир йўл бекатлари оралиғида ҳаракатланиб кетаётган вақтида, ушбу тўсиқда жойлашган пиёдалар ўтиш йўлагидан велосипедда ўтиб кетмоқчи бўлган 2008 йилда туғилган З.Ж.ни, ўз эҳтиётсизлиги оқибатида уриб юборганлиги ҳақида ҳабар берди.

З.Ж. танасининг турли жойидан тан жароҳати олиб, Олтиариқ тумани ШТТЁБга олиб кетилган. Олиб борилган тиббий муолажаларга қарамасдан, 2020 йил 2 июнь куни шифохонада вафот этди.

Ушбу бахтсиз ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бу ҳақда транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси хабар берди.