Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қирғизистон -Тожикистон чегарасида отишма рўй берди

Кеча, 16 сентябрь куни Қирғизистон-Тожикистон чегарасида отишма юз берган. Тўқнашув оқибатида бир нафар қирғиз чегарачиси ҳалок бўлган, олти нафар аскар яраланган. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Қайд этилишича, тожик томони биринчи бўлиб қирғиз чегара постига қарата ўт очиб, отишмани бошлаган. Қирғиз чегарачилари бунга жавобан Тожикистон ҳудудини ўққа тутган. Айни пайтга келиб отишма тўхтатилган.

Маълум бўлишича, 14 сентябрь куни Лайлак туманидаги қирғиз-тожик чегарасининг қайд қилинмаган участкасида Тожикистон фуқаролари рухсатсиз қурилиш ишларини бошлаган. Қирғиз томони эса буни тўхтатишни талаб этган. Шундан сўнг можаро келиб чиққан.