Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қўрғон қишлоғида баҳор бахши боғидан бошланди

Қўшработда “Обод қишлоқ” дастури асосида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари доирасидаги тадбирлар бошланди.

Унда Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов иштирок этмоқда.

Тадбир Эргаш Жуманбулбул ўғли мақбарасини зиёрат қилиш билан бошланди. Қуръон тиловат қилиниб, бахши хотирасига ҳурмат бажо келтирилди. Эргаш Жуманбулбул ўғли ҳайкали пойига гуллар қўйилди.

Таъкидлаш лозимки, айни пайтда бахши Эргаш Жуманбулбул ўғли туғилиб ўсган Қўрғон қишлоғи марказида байрамона шукуҳ ҳукмрон. Бахши-шоирнинг бир пайтлар пастқам, кўримсиз бўлган уй-музейи ўрнида бугун гўзал манзара касб этган муқаддас зиёратгоҳ пайдо бўлган. Мажмуада Эргаш Жуманбулбул ўғли мақбараси, ҳайкали ва мемориал музейи ўрин олган.

Тадбирда республикамизнинг таниқли бахшилари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, шоир ва ёзувчилар, санъаткорлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этмоқда.

Тўлқин Сиддиқов.