Қўшқудуққа апрелдан буён суюлтирилган газ етказилмаяпти

Паст Дарғом тумани Қўшқудуқ маҳалласида яшовчи Р.Расулова таҳририятга мурожаат қилиб, аҳолига апрель ойидан буён суюлтирилган газ етказиб берилмаётганини маълум қилди. Унинг айтишича, уларнинг бу ҳақдаги мурожаатларига туман газ таъминоти мутасаддилари эътибор қаратмаяпти. Бундан ташқари, мурожаатчи тўлдирилган газ баллонлари учун белгиланганидан ортиқча ҳақ талаб қилинаётганидан норози.