Қўшработда асоссиз бўшатилган кутубхоначи ишга тикланди
- 15.01.2021 17:07
- 249
- Самарқанд

Жорий йилнинг 12 ноябрь куни Қўшработ туман адлия бўлимига Пичот маҳалласи, Ободсой қишлоғида яшовчи фуқаро Сарвиноз Саматова мурожаат қилди.
Унинг маълум қилишича, туман ахборот-кутубхона маркази ўртасида у билан тузилган меҳнат шартномаси ноқонуний бекор қилинган.
Мурожаатни ўрганиш давомида фуқаро С.Саматова билан тузилган меҳнат шартномаси 2020 йил 2 март куни бекор қилинганлиги аниқланди. Меҳнат шартномасини бекор қилишда Меҳнат кодексининг 100, 102-моддалари талаблари бузилган.
Ўрганиш натижасига кўра, туман ахборот-кутубхона марказига қонун ҳужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилди. Натижада марказнинг 2020 йил 10 декабрдаги 42-сонли буйруғига асосан С.Саматова ахборот коммуникация технологиялари ёрдамчи мутахассиси вазифасига ишга тикланди.
Қўшработ туман адлия бўлими.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Мутолаа: Снайпер (ҳикоя)
- Кеча, 09:00
- Мутолаа
Каттақўрғонда яна қулупнай пишди
- Кеча, 08:51
- Қишлоқ хўжалиги
Ибратли воқеа: Эҳсон
- Кеча, 07:57
- Мутолаа
Севги сабабли таълимдан воз кечиш керакми?
- 11/10, 16:49
- Жамият