Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қозоғистонда автобус иштирокида рўй берган ЙТҲда Ўзбекистон фуқаролари жабрланмади

Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 2019 йил 2 декабрь куни Қозоғистоннинг Қизилўрда вилояти ҳудудида “Чимкент-Самара” автотрассасида ичида 71 нафар йўловчи, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.

Олинган маълумотга кўра, жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган.

Йўловчиларни эвакуация қилиш жойига уларни Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасигача элтиб қўйиш учун Чимкент шаҳридан 2 та автобус юборилган.

Вазият бош консулхона томонидан назоратга олингани айтилмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Қозоғистоннинг Олмаота ва Чимкент шаҳарлари, Олмаота, Шарқий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил ва Қизилўрда вилоятлари ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатнинг Олмаота шаҳридаги бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатган: +7-727-299-20-70, +7-727-390-26-16.