Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қозоғистонда коронавирус оқибатида вафот этганлар сони 34 нафарга етди

Бу ҳақда 15 май куни мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

“Нур-Султон шаҳрида икки нафар ўлим ҳолати қайд этилди: 1958 йилда туғилган аёл ва 1977 йилда туғилган эркак. Қозоғистонда жами 34 нафар ўлим ҳолати қайд этилди”, дейилган мамлакат ССВ берган хабарда.

Бугунги кунга келиб Қозоғистонда жами 5571 (+154) нафар коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати қайд этилган. Улардан 34 нафар бемор вафот этган.