Қутқарувчилар ёнғин пайтида 3 нафар боланинг ҳаётини сақлаб қолди
- 18.10.2019 11:06
- 83
- Жамият

Жорий йилнинг 16 августь куни Хоразм вилояти Урганч шаҳри Маҳтумқули кўчасидаги 94-уйда ёнғин юз берган. Бу ҳақда ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабар берди.
Воқеа жойига 3 та ёнғин ўчириш бўлинмалари юборилган. Бўлинмалар кўрсатилган манзилга 6 дақиқада етиб борган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 20:05 да қуршаб олинган ва соат 20:45 да тўлиқ ўчирилган. Ёнғин ўчирувчилар томонидан уй эгасининг 3 нафар 2009, 2014 ва 2018 йилларда туғилган набиралари қутқарилган ҳамда уйнинг 130 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.
Ёнғин оқибатида уйнинг 70 квадрат метр майдонида - томи, шифти, уй жиҳозлари ҳамда уй эгасига тегишли “DAMAS” русумли автомобили ёниб зарарланган.
Ҳодисага электр симларидаги қисқа туташув сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Муаммо яширилиши эмас, ҳал қилиниши керак
- 3 соат аввал
- Самарқанд
Польша Хитой учун Европага эшигини ёпди
- Бугун, 14:19
- Хориж