Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Расмийлаштирилмаган спиртли ичимлик маҳсулотларини юклаётган шахс тўхтатилди

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ходимлари Самарқанд темир йўл вокзалида жойлашган автобекатда тезкор тадбир ўтказди.

Тадбир давомида Ўзбекистон фуқароси Б.Т. томонидан божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи ҳужжатларсиз, Ўзбекистон Республикасининг миллий мувофиқлик белгиси билан маркировкаланмаган ҳамда Россияда ишлаб чиқарилган пиво спиртли ичимлик маҳсулотлари олиб кетилаётгани аниқланди.

Б.Т. умумий қиймати тахминан 6 миллион сўмлик 120 дона “Corona Extra” номли 0.355 литрлик пиво спиртли ичимлик маҳсулотларини ўз бошқарувида бўлган “Damas” русумли автотранспорт воситасига юклаётган пайтида божхоначилар томонидан тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати.