Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Россия ўрмонида оммавий дафн этилган муҳожирлар қабри аниқланди

Якутскда маҳаллий паррандачилик фермаси яқинидаги ўрмонда ноқонуний қабрлар топилди. Рўйхатдан ўтмаган қабрларда беш нафар муҳожир кўмилгани маълум бўлди. Икки нафар марҳумнинг шахси аниқланди. Бу ҳақда Россия тергов қўмитаси (ТҚ) бошқармаси сайтида маълум қилинди.

Қолган марҳумларнинг шахси тергов ходимлари томонидан аниқланмоқда. Шунингдек, муҳожирларнинг ўлими ва ноқонуний дафн этилиши сабаблари ҳам ўрганилмоқда.

Дафн этилган икки муҳожирнинг бири Тожикистон, иккинчиси Қирғизистон фуқароси эканлиги маълум қилинди.