Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Россиялик дизайнер янги либослар тўпламини «Самарқандга саёҳат» деб номлади

Россиялик дизайнер Ульяна Сергеенко янги 2019/2020 куз-қиш мавсуми оид янги коллекциясини тақдим этди.

Тўпламнинг асосий қаҳрамони ўзбек Маликаси бўлиб, дизайнер уни ҳашаматли либослар, ёпинчиқлар ва ипак пойабзалларда яратди. Дизайнернинг ишларида юксак дидни кўриш мумкин, у либослар ялтираши учун асосий безакни тошларга қаратди.

Шунингдек, дизайнернинг тўпламида турли рангларнинг гўзал ҳамоҳанглигини кўриш мумкин. Настарин, қизил, сариқ, яшил, тўқ кўк, бинафша ранглардаги либослар жуда ҳам шохона ва нафис.