Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Самарқанд ҲЭТК” АЖ: Совуқ кунларда истеъмол миқдори ошаётгани, электр узатиш тармоқларидаги юкланиш сабаб таъминотда узилишлар юзага келяпти

Жорий йилнинг 10 январидан бошлаб, Самарқанд вилоятида об-ҳавонинг кескин совуши оқибатида истеъмолчиларнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжи бир неча бор ошди.

Айни совуқ кунларда истеъмолчиларнинг электр энергиясидан меъёридан ортиқ фойдаланиши туфайли электр узатиш тармоқларида кучли юкланиш сабаб таъминотда узилишлар содир бўлмоқда.

Мисол учун, Самарқанд вилоятининг бир кунлик истеъмоли учун об-ҳаво ҳарорати  + бўлганда 16 500 миллиондан 17 000 миллион кВт/соатгача электр энергияси сарфланади. Берилган миқдор ва топшириқ эса 16 100 миллион – 16 150 миллион кВт/соатни ташкил этади.

Об-ҳавонинг кескин совуши ва ҳарорат тушганда 18 400 миллион кВт/соатгача электр энергияси истеъмолчиларга етказиб берилмоқда. Бунинг эвазига трансформаторларда зуриқиш ҳосил бўлиб, айрим ҳудудларда қисқа муддатли узилишлар юзага келади. Яъни, бир кунлик электр энергияси истеъмоли берилган миқдордан 2 200 миллион - 2 300 миллион кВт/соатгача ортиб кетади.

Қолаверса, айрим маҳаллаларда электр энергиясидан нотўғри фойдаланаётган истеъмолчилар ҳам мавжуд. Биргина мисол, Самарқанд шаҳри, Алпомиш кўчаси, 5-уй, 3-хонадон эгасига тегишли ҳисоблагични ўчириб қўйиб, ноқонуний ишлатаётгани аниқланди.

Шунга қарамасдан, “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ барча истеъмолчиларга электр энергиясини бир меъёрда етказиб бериш бўйича зарурий чораларни кўрмоқда.

“Самарқанд ҲЭТК” АЖ ахборот хизмати.