Самарқанд шаҳри оқава сув тармоқлари Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан таъмирланмоқда
- 13.11.2019 10:20
- 178
- Самарқанд
Айни кунларда Самарқанд шаҳри Рудакий кўчасида жойлашган сувларни тозалаш иншоотига етказиб берувчи “СП-3” марказий насос станцияси Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан қайта таъмирланмоқда.
“СП-3” станциясида бугун замонавий русумдаги сувни кўтариб берувчи насослар ўрнатилмоқда. Бунинг натижасида шаҳар оқава сув тизимидаги ишларнинг сифати янада ошади.
Эслатиб ўтамиз, Самарқанд шаҳрида сувни кўтариб беришга мўлжалланган ана шундай 5 та насос станцияси мавжуд бўлиб, улар оқава сувларни бир жойда тўплаб, қайта ишлайди ва марказий оқава тармоғига етказади.
Самарқанд вилояти "Сувоқава" ДУК ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Матонатли аскар
- Кеча, 21:04
- Мутолаа
Расмийлар мигрантлар учун нима қила олади?
- 09/05, 11:13
- Хориж
Болалар оромгоҳлари ёзги мавсумга тайёрланмоқда
- 09/05, 11:11
- Самарқанд