Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд туманида ноқонуний чиқиндихона аниқланди

Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Самарқанд тумани инспекцияси ходимлари томонидан чиқиндиларни тартибга солиш, ноқонуний чиқиндихоналарни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича рейд ўтказилди.

Тадбир давомида Самарқанд тумани Дўстлик маҳалласида ноқонуний чиқиндихона аниқланди. Мазкур чиқиндихона фаолиятига туман ҳокимлиги, экология инспекцияси ва ободонлаштириш бошқармаси саъй-ҳаракати билан чек қўйилди. Яъни, ҳудудга ишчи-ходимлар ва махсус техникалар жалб қилиниб, йиғилиб қолган чиқиндилар олиб чиқилди.

Шунингдек, давлат инспекторлари томонидан масалага эътиборсизлик билан қараган маҳалла раисига огоҳлантириш берилди. Маҳалла аҳолиси билан ҳудудга чиқинди ташламаслик юзасидан суҳбатлар ўтказилди.

Самарқанд вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати.