Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспекцияси бир кунда 300 нафардан ортиқ шахсларга хизмат кўрсатади

Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспекциясида солиқ тўловчилар навбат кўплиги, солиқ тўлаш учун келганлар учун етарлича шароит яратилмаганлиги тўғрисида ижтимоий тармоқларда бир неча бор танқид қилиб ўтилди. Шунингдек, солиқ тўловчилар ёзма ва оғзаки мурожаат қилишди.

Шаҳар давлат солиқ инспекцияси раҳбарияти мавжуд камчиликларни бартараф этиб, фуқаролар ташриф буюрадиган хонага телевизорлар, кондиционерлар, солиқ қонунчилигини ёритувчи тарғибот материаллари ва маълумотлар, ёруғ кутиш жойи ҳамда ўриндиқлардан иборат шароитлар яратилди.

Инспекцияда 3 та солиқ тўловларини қабул қилувчи кассалар фаолият юритади. Жумладан, АТИБ "Ипотека банк"нинг 4-сонли, АКБК "Турон банк"нинг 1-сонли ва АТИБ “Микрокредит банк”нинг махсус кассалари фуқаролардан солиқ тўловларини қабул қилмоқда.

Бир кунда ўртача 300 нафардан ортиқ жисмоний ва юридик шахсларга сифатли хизмат кўрсатилади ва мавжуд муаммолар тизимли ҳал этилади.

Самарқанд шаҳар ДСИда аҳоли мурожаатлари ва солиқ тўловларини амалга ошириш учун 29 нафар ходимлар бириктирилган.

Жумладан, юридик ва жисмоний шахсларнинг ташриф буюрган ҳолдаги мурожаатларини кўриб чиқиш ва ижросини таъминлаш учун 15 нафар ходимлар ва хат орқали мурожаатлари, ортиқча тўловларини қайтариш, маълумотлар базасига тузатишлар киритиш, кадастр маълумотлари билан бир хиллигини таъминлаш ва бошқа ҳолатлардаги масалаларни бартараф этиш учун 14 нафар ходим жалб қилинган.

Бундан ташқари, кадастр идорасидан икки нафар мутахассис фуқароларнинг кадастр маълумотларини солиқ идораси маълумотлари билан солиштириш ва бирхиллаштириш учун инспекцияда фаолият олиб бормоқда.

Давлат солиқ инспекцияси ходимлари  жисмоний шахсларнинг солиқ ҳисоб-китоби, тушунтиришлар ва солиқ қонунчилиги ўзгаришларини маълум қилиш, қарздорлиги, тўловлари ва маълумотлар базасига ўзгартириш киритиш, солиштирма далолатномалар ва бошқалар бўйича 8 нафар ходимлар хизмат кўрсатади.

2 нафар ходим жисмоний шахсларнинг декларацияларини қабул қилиш ва ижара шартномаларини рўйхатга олиш масалалари билан шуғулланади.

Якка тартибдаги тадбиркорлар ва СТИРдаги паспорт маълумотлари юзасидан мурожаатлар бўйича 2 нафар ходимлар, юридик шахслар мурожаатлари ва солиштирма далолатномалар ҳамда бошқа маълумотлар бўйича 2 нафар ходимлар солиқ тўловчиларнинг хизматига шай.

Бундан ташқари, юридик шахслар ва жисмоний шахсларнинг ортиқча тўловларни қайтариш ёки бошқа солиқ турига ўтказиш, солиқ қарздорлигига сўндириш, имтиёзларни ҳисобга олиш ва бошқа вазифалар бўйича 14 нафар ходимлар фаолият юритмоқда.

Шунингдек, “Солиқ-сервис” ДУК шаҳар бўлими мутахассислари ҳам солиқ тўловчиларга ушбу жойда ёрдам беришлари мумкин.

Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспекцияси раҳбарияти солиқ тўловчилардан уларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада ошириш бўйича таклиф ва мулоҳазаларни эшитишга, кўриб чиқишга ҳар доим тайёр.

Самарқанд вилоят давлат солиқ бошқармаси,

Матбуот хизмати.