Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд вилояти газ хўжалиги 1 сентябрда куз-қиш мавсумига тайёр бўлади

Мавсумга тайёргарлик борасида Самарқанд шаҳрида 17,7 километр газ қувурлари қурилган. Мазкур ишлар натижасида Самарқанд шаҳрининг 38 та маҳалласидаги 22 минг 400 та хонадонларда газ таъминоти яхшиланади.

Шунингдек, Пайариқ тумани Хартанг қишлоғидаги истеъмолчилар ҳамда Имом Бухорий мажмуасида газ таъминотини яхшилаш мақсадида 18 километр юқори босимли етказиб берувчи газ тармоғи қурилган. Челак шаҳарчасида табиий газ таъминотини яхшилаш учун 1,2 километр газ қувурлари реконструкция қилинган.

Вилоят бўйича мукаммал таъмирлаш режалаштирилган 41 та газ тақсимлаш қурилмалари (ГТК)дан 10 тасида зарур тузатиш ишлари амалга оширилган. Мавжуд 8815 та ГТҚдан 4525 таси тафтишдан ўтказилиб, 826,4 километр газ қувурларининг 307,5 километрида зичликка чидамлилик текширилган.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича режалаштирилган ишлар жорий йилнинг 1 сентябригача тўлиқ тугатилади.

Бундан ташқари, суюлтирилган газ таъминотини яхшилаш мақсадида 2020 йилда 5 та “ИСУЗИ” русумли автомашиналар харид қилинган ва 2 та маиший газ баллонларини ташувчи махсус автомашиналар олиниб, истеъмолчиларга хизмат кўрсатмоқда.

"Ҳудудгаз Самарқанд" МЧЖ матбуот хизмати.