Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда 1 миллиард сўмдан ортиқ солиқ қарздорлиги нақд пулда тўланди

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими ижро иш юритувидаги Самарқанд вилоят иқтисодий судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор “ISHCHI TA`MINOT” маъсулияти чекланган жамиятидан 1 млрд. 620 млн. 591 минг сўм солиқ қарзини ундириш белгиланган.

Қарздор мол-мулкларни қидириш мақсадида, мутасадди идораларга юборилган сўров хатлари асосида, қарздорга тегишли бўлган Cамарқанд шаҳар Рўдакий кўчасида жойлашган кўпқаватли 78-уйнинг биринчи қаватида олти хонадан иборат 2 минг 389 квадрат метр бўлган савдо-маиший хизмат кўрсатиш биноси борлиги аниқланди.

Ижро ҳаракатлари давомида ушбу кўчмас мулк объектига тақиқ қўйилди.

Ўтказилган ижро ҳаракатлари натижасига кўра, қарздор оқибатини тушуниб етди ва 2019 йил 19 июнь куни 814 млн. 241 минг сўм, 20 июнь куни 326 млн. 804 минг сўм, 21 июнь куни 479 млн. 544 минг сўм, умумий ҳисобда 1 млрд. 620 млн. сўм нақд пулларни солиқ қарзларини тўлиқ қоплаш учун банк кассасига топширди.

Шунингдек, давлат ижрочиси томонидан белгиланган ихтиёрий муддатда қарзини қопламаганлиги сабабли 32 млн. 411 минг сўм ижро йиғими ва суд томонидан қўлланилган давлат божларини ҳам тўлаб берди.

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси.