Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда аҳоли хонадонларига суюлтирилган газ режага нисбатан кам етказиб берилган

Бу борада энг катта кўрсаткич Самарқанд шаҳрига яқин ҳудуд – Паст Дарғом туманида қайд этилган. Ушбу туман аҳолисига 128,5 тонна суюлтирилган газ режага нисбатан кам етказиб берилган.

Бу ҳақда вилоят ҳокимлигида душанба куни ўтказилган аппарат йиғилишида айтиб ўтилган.

Йиғилишда шунингдек, 2019 йил январ-октябрь ойлари ҳамда ноябрь ойининг 10 кунлиги давомида вилоят аҳоли хонадонларига жами 50 271,450 тонна суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирилган бўлиб, амалда 49 183,280 тонна етказиб берилгани қайд этилган. Яъни режага нисбатан 1 088,170 тонна кам суюлтирилган газ аҳоли хонадонларига берилган.

Жумладан, режага нисбатан Пастдарғом туманига 128,5 тонна, Жомбой туманига 127,2 тонна, Иштихон туманига 121,9 тонна, Ургут туманига 114,5 тонна, Тойлоқ туманига 110,64 тонна, Самарқанд туманига 104,74 тонна кам суюлтирилган газ етказиб берилган.

Шунингдек, Булунғур тумани 98,18 тонна, Пайариқ тумани Челак ҳудудига 66,76 тонна, Пайариқ ҳудудига 54,34 тонна, Нарпай туманига 59,65 тонна,  Окдарё туманига 49,58 тонна, Қўшработ туманига 47,62 тонна, Нуробод туманига 16,09 тонна кам суюлтирилган газ берилган.

Йиғилишда тегишли мутасаддиларга бу борада камчиликларнинг олдини олиш борасида аниқ топшириқлар берилган.