Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда ДХМ абитуриентларга мобиль хизмат кўрсатишни йўлга қўйди (фото)

Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси олий ўқув юртига ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентларни рўйхатга олиш хизматини энди мобиль восита орқали ҳам амалга оширмоқда.

– Жорий йилда давлат хизматлари марказлари орқали республикамиздаги бешта олий ўқув юрти – Қорақалпоқ давлат университети, Самарқанд давлат университети, Гулистон давлат университети, Тошкент давлат юридик университети ҳамда Фарғона давлат университетига абитуриентлар рўйхатга олинмоқда, – дейди Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси бош маслаҳатчиси И.Нарзуллаев. – Бу йил абитуриентлар ҳар йилгидан кўплиги ва қабул комиссияларида навбатлар кўпайиб кетгани сабабли 9 июль кунидан бошлаб марказларда 24 соатлик режимда бу хизматни кўрсатиш йўлга қўйилди. Бунинг натижасида кейинги икки кун давомида туман ва шаҳарлардаги ДХМлар орқали 4200 дан ортиқ абитуриент рўйхатдан ўтди. 10 июль куни куннинг иккинчи ярмидан бошқармамизнинг давлат хизматлари кўрсатишга мослаштирилган автобуси орқали абитуриентларни рўйхатга олишда кўп навбат кузатилаётган жойларда ҳам иш бошладик.

Бу автобусда бир вақтнинг ўзида уч нафар абитуриентни рўйхатга олиш имконияти мавжуд. Таълим муассасасини аввалги йилларда битирган абитуриентлар тўлайдиган тўлов ҳам шу ернинг ўзида қабул қилинмоқда. Айни пайтда автобус орқали Университет хиёбонида ёшларга хизмат кўрсатилмоқда.