Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда қишда электр таъминоти узлуксиз бўладими?

Вилоят истеъмолчиларига барқарор электр энергияси етказиб бериш, энергетика тизимини куз-қиш мавсумида бир маромда ишлашини таъминлаш мақсадида бир қатор ишлар қилинмоқда.

Хусусан, белгиланган режа асосида электр тармоқлари ва трансформаторларни мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Бироқ биргина бу ишлар билан масалани ижобий ҳал қилиб бўлмайди.

Жумладан, вилоятда электр энергияси таъминотини яхшилаш учун суткасига 17 минг МВт электр энергияси ҳамда шу билан бирга 150 та трансформатор пунктлари, 600 километр СИП кабель, 5000 дона бетон устунлар ва 120 тонна трансформатор ёғи талаб этилади.

Куз-қиш мавсумида электр энергияси таъминоти бўйича мавжуд муаммоларни бартараф этиш учун 50 та трансформатор пунктлари, 200 километр СИП кабель, 2000 дона бетон устунлар ва 120 тонна трансформатор ёғи ҳамда ҳудудларда қурилиш-монтаж ишларини амлга ошириш учун 2 та автокран, 3 та трайлер, 2 та манипулятор, 5 та ямобор техникалари зарур.