Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанддаги деҳқон хўжаликлари ва томорқачилар 190 минг тонна маҳсулот экспорт қилади

Ҳозирда вилоят миқёсида 538 минг 540 та деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирмоқда ҳамда улар тасарруфида 61 минг 840 гектар экин майдони бор. Деҳқон хўжаликлари ва томорқачилар томонидан жорий йилда 1 миллион 147 минг 800 тоннадан ортиқ маҳсулот етиштириш режалаштирилган бўлса, 2020 йил ҳосили учун 15 минг гектардаги тўқсонбости усулидаги экиндан 216 минг 690 тоннага яқин маҳсулот олиниши режалаштирилган.

Бу маълумотлар Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 январда “Деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқалари ер участкасидан янада самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида вилоят ҳокимининг 2020 йил 8 февралдаги қарорида келтирилган.

Унга кўра, ҳосилдан бўшаган 15 минг 300 гектар майдонга такрорий (ўртаки) экинлар жойлаштирилади ва 190 минг тоннага яқин қишлоқ хўжалик маҳсулоти етиштирилиши режалаштирилган. Жами етиштирилган 1 милллион 337 минг тоннадан ортиқ маҳсулотнинг асосий қисми аҳоли истеъмоли ва ички бозорга чиқарилса, 190 минг тоннадан ортиқ маҳсулотни экспортга чиқариш режалаштирилган.