Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандлик таниқли тадбиркор «Умар» билан боғлиқ суд иши қачон бўлиши маълум қилинди

Бу ҳақда вилоят судлари томонидан ташкил қилинган матбуот анжуманида маълумот берилди.

Қайд этилишича, уюшган жиноий гуруҳ аъзолари билан олдиндан тил бириктириб, уюшган ва унинг манфаатларини кўзлаб, такроран алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан 188 нафар жабрланувчининг жами 44 миллиард 647 миллион 929 минг сўмлик, шу жумладан, 726 минг 850 АҚШ долларлик жуда кўп миқдордаги пул маблағларини талон-тарож қилиш билан боғлиқ жиноят иши бўйича дастлабки суд мажлиси 15 июль куни соат 11:00 да бўлиб ўтади.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг очиқ суд мажлисида беш нафар судланувчиларнинг 29 миллиард 830 миллион 649,3 минг сўмлик пул маблағларини жамиятга хизмат кўрсатувчи банк муассасаларига топширмасдан ҳамда жамиятга кирим қилмасдан савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини жуда кўп миқдорда бузишда айблилиги масаласи кўриб чиқилади.

Судланувчилар шунингдек, муайян мажбуриятдан озод этадиган, жамият ва харидорлар ўртасида расмийлаштирилган «Товар моддий бойликлари топшириш-қабул қилиш» далолатномаларини такроран қалбакилаштириш ҳамда «Товар моддий бойликлари топшириш-қабул қилиш» далолатномалари қалбаки эканлигини била туриб, улардан такроран фойдаланиш, 15 миллиард 978 миллион 31,3 минг сўмлик мол-мулкларни легаллаштиришда айбланмоқда.

Мазкур жиноят иши суднинг иш юритувига 2019 йил 11 июнь куни келиб тушган.