Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанднинг фахрий фуқароси Амир Темур ҳайкали пойига гул қўйди

Франциядаги темурийлар тарихи ва санъатини ўрганиш ассоциацияси президенти Фредерик Бопертюи-Брессанд хоним бошчилигида 11 апрель куни Самарқандга ташриф буюрган меҳмонлар кеча Амир Темур мақбараси ва шаҳардаги бошқа тарихий-маданий ёдгорликларни зиёрат қилган бўлса, бугунги тадбирлар буюк жаҳонгир ҳайкали пойига гул қўйиш билан бошланди.

Тадбирда меҳмонлар билан бирга вилоят жамоатчилиги вакиллари, зиёлилар қатнашди.

Айни пайтда Самарқанд шаҳридаги Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейида “Темурийлар даврида маданият ва санъат” мавзусида кўргазма бошланди.