Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

СамДАҚИда масофавий таълим тизими ишга туширилди

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида moodle.samgasi.uz масофавий таълим тизими ишга туширилди.

Ушбу масофавий таълим ўқитиш тизимида институтнинг профессор-ўқитувчилари ва талабалари, жумладан, 23 та бакалавр таълим йўналиши, 16 та магистратура мутахассисликлари, 2+2 ва 2+3 қўшма таълим дастурида таҳсил олаётган талабалар - умумий ҳисобда 6471 нафар фойдаланувчилар рўйхати шакллантирилди.

Ҳозирги кунда тизимга йўналиш ва мутахассислик фанлари бўйича 450 дан ортиқ материаллар жойлаштирилган бўлиб, факультетлар, кафедралар, гуруҳлар кесимида талабаларга тизимдан фойдаланиш учун алоҳида логин ва пароллар берилган.

Институт профессор-ўқитувчилари доимий равишда маълумотларни янгилаб бормоқда ҳамда талабалар билан тизимли, яъни телеграм мессенжери орқали онлайн мулоқот ташкил этилган.

Бундан ташқари, телеграм тармоғида институт ахборот-ресурс марказининг расмий саҳифаси иш бошлади. @samdaqi_armkutubxona манзили орқали сиз ўзингизга керакли бўлган бадиий ҳамда ўқув дарсликларни энди онлайн юклаб олишингиз мумкин.

СамДАҚИ ахборот хизмати.