Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

СамДУ проректори ёрдамчиси талабадан 800 долларни олаётганда қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ва ИИБнинг Самарқанд шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Самарқанд давлат университети проректори ёрдамчиси У.Э. қўлга олинган.

Маълум бўлишича, ёрдамчи университет талабаси С.нинг ишончига кириб, унинг ўқишини олий таълим вазирлигида юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали, Урганч давлат университетига кўчириб беришни ваъда қилган. Ўз хизмати эвазига 800 АҚШ доллари сўраган.

Пулларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан У.Э.га нисбатан жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.