СамВМИ талабаси халқаро турнир ғолиби бўлди
- 26.11.2019 10:50
- 79
- Спорт
Яқинда Озарбайжон Республикасининг Боку шаҳрида ўтказилган аралаш жанг санъати бўйича (ММА) халқаро турнирда Самарқанд ветеринария медицинаси институти талабаси Умиджон Тоштемиров 65 килограмм вазн тоифасида 1-ўринни қўлга киритди.

Ушбу халқаро турнирда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларидан турли вазн тоифаларида вакиллар иштирок этди.
У.Тоштемиров турнирнинг ҳал қилувчи жангида Озарбайжон шарафини ҳимоя қилган (асли қирғизистонлик) Жонибекулли Канибекни (3:1 ҳисобида) мағлуб этди.
СамВМИ ахборот хизмати.
Теглар:
СамВМИ
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Олтин қафасдаги қашшоқлик
- Кеча, 14:33
- Жамият
Нуронийлар маърифат масканида бўлди
- Кеча, 13:45
- Самарқанд