Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Снос”га тушган иморат учун 75,5 миллион сўм тўлаб берилади

Вилоят ҳокимининг сайёр қабулида Самарқанд шаҳри, Расадхона маҳалласида яшовчи Турғун Ғофуров уйининг бир қисми давлат ва жамият эҳтиёжлари учун бузилганига қарийб бир йил бўлган. Аммо унга “снос” қилинган иморати учун баҳоланган 75 миллион 500 минг сўм ҳалигача тўлаб берилмаган.

- Ушбу муаммо бўйича вилоят ҳокимига мурожаат қилдим, - дейди Т.Ғофуров. - Ҳоким вилоят молия бошқармаси мутасаддиларига бир ҳафта ичида ваъда қилинган пул маблағини тўлаб бериш юзасидан топшириқ берди.

Сайёр қабулда шу пайтгача Самарқанд шаҳри аҳолисининг 250 дан зиёд мурожаатлари тингланди.

Тўлқин СИДДИҚОВ.