Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Спорт менинг ҳаётимда”

Самарқанд шаҳридаги “Чорсу” кўргазмалар залида Президентимиз томонидан илгари сурилган беш ташаббус ижросини таъминлаш доирасида “Спорт менинг ҳаётимда” номли кўргазма бўлиб ўтди.

“STАTUS 555” масъулияти чекланган жамияти томонидан ташкил этилган кўргазманинг расмий очилиш маросимида вилоят ҳокими ўринбосари Р.Қобилов, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ш.Рўзиев, спорт фахрийси Х.Рофиев кўргазма ташаббускори, спорт ишқибози, ҳаётининг 55 йилини спортга бағишлаган Баҳодир Жабборов тўплаган 5 мингдан ортиқ спорт тарихига оид экспонатлар ҳақида сўз юритди.

Кўргазмада турли спорт турларига оид расмлар, спорт фахийсининг машҳур спортчилар билан тушган ҳамда эришган ютуқлари акс этган фотосуратлари жой олган.

Тадбир доирасида ёш спортчиларнинг фахрийлар ҳамда “Динамо” футбол клуби аъзолари билан давра суҳбати ташкил этилди.

Ҳусан ЭЛТОЕВ.