Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

ССВ: Коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг аҳволи ҳозирча қониқарли даражада

Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида зарур чоралар кўрилмоқда. Жумладан, эпидемиологик суриштирув ҳамда касаллик тарқалиб кетмаслиги учун барча профилактик чора-тадбирлар тўлиқ амалга оширилмоқда.

– Ҳозирга қадар коронавирус инфекцияси қайд этилган 6 нафар бемор  клиникамизда ётқизилган. Улар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига кўра, белгиланган стантдартлар асосида даволанмоқда, – дейди Вирусология илмий текшириш институти директори Эркин Мусабоев. – Беморлар шифокорлар томонидан кеча-ю кундуз тиббий назоратга олинган. Умумий аҳволи доимий кузатувда. Айни пайтда беморларимизнинг аҳволи қониқарли.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ва ушбу инфекцияга чалинган беморларни даволаш учун барча шароит яратилган. Жумладан, тиббиёт муассасалари зарур дори-дармон воситалари ҳамда мутахассислар билан етарли даражада таъминланган. Шу боис аҳолидан ваҳимага берилмасдан, шахсий гигиена қоидаларига қатъий амал қилишларини сўраб қоламиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими.