Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Суд раиси сайёр қабул ўтказди

Жиноят ишлари бўйича Пайариқ туман суди раиси вазифасини бажарувчи Х.Келдиярова Челак транспорт касб-ҳунар коллежи биносида фуқаролар учун сайёр қабул ўтказди.

Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш ҳамда уларнинг суд-ҳуқуқ соҳасига оид масалаларига ечим топиш мақсадида ташкил этилган тадбирда тумандаги Аҳмад Яссавий, Мирзо Улуғбек номли, Бунёдкор, Тошҳовуз маҳаллаларида яшовчи фуқаролар иштирок этди.

– Жамиятдаги қонунбузилиш ҳолатлари, ҳуқуқбузарликларнинг аксарияти кишиларнинг ўз ҳақ-ҳуқуқи ва мажбуриятларини етарли даражада билмаганлиги, қонунлардан бехабарлиги билан боғлиқ, – дейди Х.Келдиярова. – Шу билан бирга ҳали ҳануз юртдошларимизда ҳуқуқ-тартибот органларидан қўрқув ҳисси ҳам йўқолмаган. Шу сабабли ўзимиз аҳоли ҳузурига бориб, улар билан самимий суҳбатлашиш, дардларини тинглашга ҳаракат қиляпмиз. Оддийгина масалалар юзасидан йиллар давомида қийналиб юрган кишилар бор. Сайёр қабулларда ана шундай фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериб, уларга зарур ёрдам кўрсатяпмиз. Бугунги тадбирда ҳам йигирмадан ортиқ мурожаат қабул қилиб, фуқароларга зарур ҳуқуқий ёрдам беришга ҳаракат қилдик.