Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тадбиркор харидорга нега чек бермади?

Тадбиркорликда муваффақиятга, белгиланган мақсадларга эришишнинг сири нимада? Биринчи галда тартиб-интизомга амал қилишда, ўрнатилган қонун-қоидаларни ҳурмат қилишда. Зеро, қонунни устувор билган тадбиркор асло қоқилмайди. Лекин билиб-билмайми, хуллас белгиланган тартибга риоя қилмайдиганлар ҳам борлиги айни ҳақиқат. Давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўтказиладиган назорат тадбирларида уларнинг хато-камчиликлари ошкор бўляпти.

– Самарқанд шаҳрида хусусий тадбиркор Моҳира Фозилова савдо-сотиқ қоидаларини қўпол равишда бузганлиги аниқланди, – дейди вилоят давлат солиқ бошқармаси давлат солиқ инспектори Мусурмон Мамадиёров. – Натижада унинг савдо дўконидан 3 миллион 966 минг сўмлик 465 қути тамаки маҳсулотлари ва 168 минг сўмлик 26,6 литр пиво олиб қўйилди.

Самарқандлик якка тартибдаги тадбиркор Шуҳрат Шарипов эса харидорга хизмат кўрсатишни уддалади, лекин назорат-касса машинасидан 54 минг 500 сўмлик харид чекини беришни унутиб қўйди.

Умид Алимов,

Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати ходими.