Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тўғри овқатланиш учун 5 тавсия

1. Кун бўйи оч юриб, кейин бирданига тўйиб овқатланишни одат қилманг. Бу ортиқча калориялар тўпланишига, ошқозон катталашишига, еб тўймасликка олиб келади.

2. Кам-кам ва тез-тез овқатланиш. 2-3 маҳал кўп миқдорда эмас, 5 маҳал оз-оздан овқатланинг.

3. Кунига 2–2,5 литрдан кам бўлмаган миқдорда сув ичинг. Сув моддалар алмашинуви жараёнини тезлаштиради, организмни ёшартириб, терининг таранглигини таъминлайди.

4. Қанчалар қизиқ туюлмасин, сув ичишнинг ҳам ўз тартиби бор. Сувни тўғри ичиш орқали ҳам вазн ташлаш мумкинлигига ушбу қоидага амал қилгач, амин бўласиз. Муҳими, овқат пайтида сув ичмасликдир. Овқат пайти ичилган суюқлик семиришга олиб келади. Сувни овқатдан ярим соат аввал ва 40-45 дақиқа ўтиб ичиш мумкин.

5. Оқ ундан тайёрланган нон ва макарон маҳсулотлари ўрнини жавдар унидан ёпилган қора нонга, макаронни эса буғдойнинг қаттиқ навидан тайёрланганига алмаштиринг. Шакарни асал, новвотга, кремли қандолат маҳсулотларини мева-чеваларга ўзгартиринг.