Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тожикистондан олиб келинган катта миқдордаги дори воситалари мусодара қилинди

Давлат божхона қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, божхоначилар Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳудудида жойлашган давлат чегараси яқинида қўшни мамлакат фуқароси шубҳали юклар олиб кетаётганини сезишган.

Текширув натижасида ушбу шахснинг юклари орасида хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, қиймати тахминан 75 миллион сўмлик 16 турдаги 6369 дона дори воситалари борлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.