Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Tracker” ва “Malibu” автомобилларини уйдан чиқмасдан фоизсиз муддатли тўловга харид қилишингиз мумкин

“UzAuto Motors” компанияси харидорларга “Chevrolet Malibu 1,5” ҳамда “Tracker АТ” автомобилларини муддатли тўлов шартлари асосида уйдан чиқмасдан, онлайн режимда харид қилишни таклиф қилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Агар Сизда ушбу автомобилларнинг 60 фоиз суммасини тўлаш имконияти мавжуд бўлса, унинг қолган суммасини 1,5 йил давомида фоизсиз шартларда бўлиб тўлаш имкони бор.

Бунинг учун компаниянинг расмий дилерларига мурожаат қилиш кифоя, улар сизга ушбу автомобилларни уйдан чиқмасдан туриб расмийлаштириш имкониятини тақдим этади.

Бундан ташқари, тўлов амалга оширилгач, дилерлар автомобилингизни уйингизга етказиб берилишини таъминлайди.

Батафсил маълумот олиш учун компаниянинг қуйидаги ҳаволада кўрсатилган рақамлари орқали http://uzautomotors.com/dillers/cat/1 расмий дилерларга мурожаат қилишингиз мумкин.

Акция мамлакатимизда эпидемиологик вазият яхшилангунига қадар фақат жисмоний шахслар учун амал қилади.