Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Трамп касалликдан тузалиб, сайловолди кампаниясига қайтди

Коронавирус инфекцияси билан касалланиб тузалган АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг сайловолди кампаниясига қайтганини расман эълон қилди. Бу ҳақда “Известия” нашри маълум қилди.
“Менда иммунитет бор. Демак, президент жангларда кураш олиб бориш учун жуда яхши ҳолатда”, - деди Америка етакчиси Флорида штатидаги тарафдорлари билан бўлган учрашувда.

12 октябрь куни Оқ уй раҳбарини даволовчи шифокор Шон Конли, сўнгги бир неча кун давомида президентнинг коронавирусга топширган тест таҳлиллари унда коронавирус инфекцияси йўқлигини кўрсатганини маълум қилди.