Уяли алоқа воситаларини озиқ-овқатлар орасига яшириб ўтаётган фуқаро тўхтатилди
- 10.06.2019 11:09
- 108
- Ўзбекистон

Божхона ходимлари “Тошкент” халқаро аэропортида уяли алоқа воситаларини яширинча олиб киришга уринган фуқаронинг “устамонлигини” фош этишди.
«Сеул-Тошкент» йўналиши бўйича учиб келган фуқаро З.Р. ҳаракатланиш учун «яшил» йўлакни танлаб, божхона ходимининг оғзаки сўровида сумкалари ичида озиқ-овқат маҳсулотлари борлигини маълум қилди.
Бироқ, фуқаро З.Р. нинг қўл юклари рентген-сканер қурилмаларидан ўтказилганда, ушбу фуқаронинг “устамонлиги” фош бўлди. Сумкалар ичидаги озиқ-овқат маҳсулотлари орасига яширилган ва жисмоний шахслар учун товарларни божсиз олиб кириш меъёридан ортиқ бўлган қиймати 26 миллион сўмлик 114 дона уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ишлари давом этмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Кўзойнак тақувчи болалар сонининг ортаётгани сабаби нимада?
- 23 дақиқа аввал
- Жамият
Оиладаги гап уйга сиғмай қолди
- 1 соат аввал
- Жамият
Ургутдаги “муз сақланадиган ғор” - Яхтон
- Кеча, 20:44
- Самарқанд
СамАТИ талабалари Хитойда таълим олмоқда
- Кеча, 17:47
- Таълим