"Вақф" хайрия жамоат фонди оқсойликларни сув билан таъминлади (фото)
- 07.08.2019 08:40
- 332
- Самарқанд
"Вақф" хайрия жамоат фонди ҳамда Ҳазрати Довуд зиёратгоҳи раҳбарияти ташаббуси билан Қурбон ҳайити олдидан 40 миллион сўмлик хайрли иш ташкил қилинди.
Мазкур маблағ эвазига Нуробод туманининг Оқсой маҳалласига 2 километр узунликдан ичимлик суви тортилиб, 250 га яқин аҳоли хонадонларига оби-ҳаёт етказиб берилди.
– Муборак айём олдидан қилинган бу иш Оқсой халқини анча қувонтирди, – дейди "Вақф" хайрия жамоат фондининг Самарқанд вилоят филиали раҳбари ўринбосари Азиз Султонов. – Оқсойликларнинг кўпдан буён ичимлик сувидан қийналиб келаётгани ҳақида хабар топгач, уларни сув билан таъминлашни маъқул кўрдик. Бу ишни келгусида ҳам вилоятимизнинг сув етиб бориши қийин бўлган чекка қишлоқларида давом эттириш режамиз бор.
Теглар:
ичимлик суви
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа