Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Вазир Шавкат Мирзиёевнинг мактубини Гурбангули Бердимухамедовга топширди

Бугун, 17 февраль куни Ашхобод шаҳрига амалий ташриф билан борган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимухамедов томонидан қабул қилинди.

Вазир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимухамедовга мактубини топширди.

Учрашув чоғида олий даражадаги ташрифлар доирасида эришилган келишувларнинг ижроси юзасидан фикр алмашилди.

Қайд этилганидек, икки мамлакат етакчиларининг сиёсий иродаси натижасида давлатлараро муносабатлар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди. Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициялар, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама алоқалар салмоқли даражада фаоллашди. Халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида ҳам ҳамкорлик амалга оширилмоқда.

Мулоқотда Марказий Осиёда кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, янги минтақавий бозорларга чиқиш учун инфратузилмавий ва транспорт-коммуникация лойиҳаларини амалга ошириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.

Музокаралар чоғида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.