Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Вилоят ҳокими Нуробод туманида сайёр қабул ўтказади

Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов шу йилнинг 24 июнь куни соат 11:00 дан бошлаб Нуробод туман ҳокимлиги биносида туман аҳолиси учун оммавий сайёр қабул ўтказади.

Мурожаатларга тезкор ечим топиш мақсадида қабулда вилоят секторлари, бошқарма ва идоралар раҳбарлари ҳам иштирок этади.

Сизни қийнаётган муаммолар, таклиф ва мулоҳазаларингиз бўлса мурожаат қилишингиз мумкин.