Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Вояга етмаганлар “Дамас”ни олиб қочиб, ЙТҲ содир этди

Тергов департаментининг хабарига кўра, 2020 йил 6 февраль куни соат 10:00 дан 17.00 га қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс 31 ёшли фуқаро С.Х.га тегишли “Damas” русумли автомашинасини Олмалиқ шаҳар Олтин замин кўчасидаги уйларнинг ёнидан олиб қочиб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар ИИБ хузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлар натижасида мазкур жиноятни вояга етмаган 16 ёшли Б.Г. ва 17 ёшли Ё.Т.лар содир этганликлари аниқланиб, олиб қочилган автомашинани Оҳангарон тумани ҳудудида бошқариб кетаётганларида ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига риоя қилмасдан ҳаракатни давом эттириб, ҳайдовчининг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли ЙПХ автомашинаси билан тўқнашиб, олиб қочилган автомашина йўлининг четидаги ариққа тушиб кетиши туфайли тўхтаган.

Жиноят иши бўйича Б.Г. ва Ё.Т.лар процессуал тартибда ушланган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.