Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хитойда бир кунда бор-йўғи 10 га яқин коронавирус ҳолати қайд этилмоқда

Ҳа, дунёнинг аксарият давлатлартда коронавируснинг иккинчи тўлқини кузатилаётган бир пайтда COVID-19 тарқалиши бошланган Хитойда ҳар куни бор-йўғи ўнга яқин коронавирус ҳолати қайд этиляпти, холос.

Мамлакатда нима сабабдан иккинчи тўлқин қайд этилмаётганини россиялик мутахассислар РБК телеканалига берган интервьюда изоҳладилар. 

Гамалея эпидемиология ва микобиология илмий-тадқиқотлар маркази вирусологи Анатолий Альтштейннинг гарларига кўра, бу статистикани яшириш билан боғлиқ эмас. “Агар минглаб одамлар касал бўлганида, биз бу ҳақда хабар топардик”, деди у. 

Мутахассиснинг фикрига кўра, коронавирус инфекцияси билан касалланиш сонининг кўп миқдорга ошмаётганлигининг сабаби – бу юқори интизом ва карантин чораларининг самарадорлиги билан боғлиқ. Альтштейн Хитой ҳукумати “эпидемияни куртак давриданоқ бўғишга” муваффақ бўлганини таъкидлади. 

Соғлиқни сақлаш иқтисодиёти институти директори Лариса Попович ҳам интизомни асосий сабаблардан бири деб атади. “Бундан ташқари, Хитой деярли тўлиқ таркибда чегараларини ёпди. Шунингдек, ушбу мамлакат аҳолиси Европа ва Россия билан таққослаганда юқори интизом билан ажралиб туради”, деди мутахассис.