Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хитойлик киночилар Самарқандда тарихий фильм олиш ниятида

Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Хитойнинг “China Film Co.LTD”  корпорацияси бош директори Цзянь Пинг бошчилигидаги делегация аъзолари Самарқандга келди.

Регистон майдонида вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Ж.Ўроқов ва Р.Қобилов билан бўлиб ўтган учрашув давомида Ўзбекистон ва Хитой давлатлари ўртасидаги алоқалар минг йиллик тарихга эга экани, хусусан, маданият ва санъат соҳасида ҳам ҳамкорлик изчил ривожланаётгани таъкидланди.

– Ўзбекистонга кинорежиссёр сифатида келдим, – дейди Цзянь Пинг.  – Самарқанд Буюк Ипак йўли марказида жойлашган шаҳар. Тарихи уч минг йилга яқин бу шаҳарда қадимдан цивилизация ривожланган. Бу қадим заминда кўплаб тарихий киноларни суратга олиш имконияти мавжуд. Келгусида кўрганларим бўйича сценарий ёзиб, икки мамлакат тарихидаги маданий алоқаларга оид кино ишлашни мақсад қилдим.