Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хитойликлар юборган тестлардан коронавирус юқаётгани ростми?

Саволга Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков қуйидагича жавоб берди:

➖Биринчидан, тест системаси - бу вирусга ўта сезувчан реактив бўлиб реактивга вирусни жойлаштириб бўлмайди. Шунинг учун хитойликлар юборган тестлардан коронавирус юқаётганлиги ҳақидаги гаплар асоссиз, интернет оламидаги ёлғонлардан бири.

🧪 Тест системаларидан касаллик юқмайди. Бироқ баъзан ушбу тестларнинг сезгирлиги паст бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда касаллик юқмаган тақдирда ҳам касаллиги борларга “манфий”, касаллиги йўқларга “мусбат”, деган жавоб берилиши эҳтимоли бор. Шунинг учун амалиётда қўлланилишидан аввал барча тестлар сезгирлик нуқтаи назаридан текширувдан ўтказилади.