Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хивада Президент мактаби қурилиши бошланди

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 20 февралдаги “Президент мактабларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Хоразм вилояти Хива шаҳрида Президент мактаби қурилишига тамал тоши қўйилди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, кенг жамоатчилик иштирок этди.

Ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини ривожлантириш, истеъдодли ўғил-қизларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш учун зарур шароитлар яратиш борасидаги ишлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди.

20 августга қадар қуриб битказилиши белгиланган мазкур таълим масканига умумтаълим муассасаларининг 4-синф битирувчилари орасидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ўтказиладиган мантиқий фикрлаш тестлари, ёзма имтиҳон ва суҳбатлар натижалари асосида саралаб олинадиган 144 нафар ўқувчи қабул қилинади.

037b3754-d9b9-4bce-9e46-aa2ab6a78396.jpg

5780e3ab-5019-48ea-af31-90a42b901163.jpg